Logo

Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирлари икки томонлама муносабатлардаги мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилдилар

Сентябрь 23, 2023. 17:54 • 28 сония

1266
Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирлари икки томонлама муносабатлардаги мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.



«Ўзбекистон-Кипр муносабатларидаги мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ва парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос жаноблари билан учрашувимиз кун тартибидан ўрин олди», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш